Февраль ойи давомида Сурия ҳудудида давом этган жангларда иштирок этаётган ўзбекистонлик жангариларнинг 5 нафарийўқ қилинган. Бу жангариларнинг 3 нафари Фарғона водийсидан, икки нафари эса Тошкент вилояти ҳудудидан бўлган. Бу жангарилар аввалига хорижга иш мақсадида чиқишган, лекин кейинчалик Сурия ҳудудида ИШИД аъзоси сифатида пайдо бўлган.
“ИШИД раҳбарлари ўз сафига одамларни алдов билан ёллаб, уларни ўлим чоҳига ташламоқда. Уларнинг ўзлари хавфсиз жойларда ўтиришади. Ёлланганлар эса “гўштқиймалагич”га ташланади”, – дейди ироқлик сиёсий таҳлилчи Петр Нобалек.
Ўзбекистон фуқароси журналистларга ўз қариндошлари ИШИД комига қай тариқа илингани ҳақида гапириб берган.
“Синглим эри ва болалари билан Сурияга кўчиб кетди. 5 ой олдин улар 15 ёшли қизини бир мужоҳидга эрга беришди. Икки ой олдин куёв жангда ўлдирилди. Синглим эса унинг ўлимидан қувонганини яшира олмасдан бу хабарни мен билан бўлишди. Жияним ҳам эрининг ўлимидан қайғуга тушмаганди, лекин бошқа бир қайғули воқеа содир бўлди, уни яна бир мужоҳидга никоҳлаб беришди”, – дейди у.