O'tkazib yubormang

Ўзбекистонда ёшлар патронаж ҳаракати тузилади

Маълум бўлишича, “Кексаларни эъзозлаш йили” давлат дастури доирасида “Нуроний эъзозимизда” ёшлар патронаж ҳаракати яратилади.

дедок-700x357

Мазкур ҳаракатга қўнгиллилик асосида умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ва ОТМ талабалари аъзо бўлишлари мумкин. Ҳаракатнинг таркибий тузилмаси республика, туман, шаҳар ва ҳудудий бўлинмалардан ташкил топади.

Ёшлар жамоат ҳаракатининг асосий мақсади – кекса қишиларнинг ўй-жой ва маиший шароитларини яхшилаш, уларнинг туғилган кунларини тантанали нишонлашга  кўмаклашишдан иборат.

Таъкидлаш лозимки, Давлат дастурига мувофиқ, жорий йилнинг 26 сентябрь куни қариялар дам олиш жойларини ободонлаштириш учун хайрия ҳашарини ўтказиш режалаштирилган.

Мазкур тадбир давомида бир кунлик иш ҳаққи миқдорида ажратиладиган маблағлар қарияларга манзилли ёрдам кўрсатиш учун “Нуроний” жамғармасининг ҳудудий бўлимларига кўчириб берилади. Шунингдек, “Наврўз”, ва “Мустақиллик куни” байрамлари арафасида ўтказиладиган умумхалқ ҳашарлардан тушган маблағларнинг 10 фоизи ҳам жамғарманинг ҳудудий бўлимларига ўтади.

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*

Flag Counter