АҚШ президенти Барак Обама афғон етакчиси Ашраф Ғани Ахмадзай билан 24 март куни Оқ уйда учрашади.
Бу ҳақда жума куни Америка давлат раҳбарининг расмий вакили Жош Эрнест маълум қилган.
“Обама шунингдек, Афғонистон Ислом Республикаси бош вазири Абудалла Абдулла ва хукумат вазирлари билан учрашади”, – дея таъкидлаган Оқ уй матбуот котиби брифинг давомида. Унинг сўзларига кўра, сиёсатчилар Афғонистон ва минтақадаги вазиятни муҳокама этишади.