Эски танишларига қўнғироқ қилиб, чақира бошлади. Уйдагиларини кечқурун бўладиган меҳмондорчиликдан хабардор этиб, ўзи майда-чуйда учун бозорга йўл олди. Меҳмондорчилик қуюқ бўлди. Айниқса, дастурхонга қўйилган турли хилдаги спиртли ичимликларнинг мазасидан келганларнинг анчаси ўз ҳушларини йўқотишди.
Хонадон эгаси меҳмонлар ўтирган уйга қўлида қарта билан ташриф буюрди. Қартабозлар нималарнидир келишишди-да, ўйинни бошлаб юборишди.
Ўйин қизигандан-қизир, ўртадаги қимор учун тикилган пул миқдори ҳам ортиб борарди. Ҳамманинг ошиғи олчи, ҳамма ўзича ҳақ эди. Бироқ ҳуқуқ-тартибот ходимлари Наримон Фозиловнинг хонадонидаги қиморбозликдан хабар топиб, мазкур жиноий ишга бархам бериш мақсадида тезкор чора кўришди. Хонадонга билинтирмасдан кириб келган қонун посбонлари қиморбозларни қимор пайтида қўлга олишди. Қартабозлар қонун доирасида жазога тортилди.
Бу ишнинг бошида туриб, уйини қиморхонага айлантирган Н. Фозилов асосий жиноятчи сифатида хибсга олинди ва суднинг ҳукмига топширилди.
Жиноят ишлари бўйича Уйчи тумани суди Наримон Фозиловга нисбатан ҳукм ўқиди. У Жиноят кодексининг 278-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор, деб топилиб, икки йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.