O'tkazib yubormang

Туркия президенти қуролларни ташлаш кераклигини уқтирди

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Курдистон ишчи партиясининг (КИП) Туркия ва Курдистон мухторияти ўртасида узоқ йиллардан бери давом этиб келаётган можарони тинчлик билан ҳал қилиш жараёнининг давом этиши учун қуролларни ташлаш кераклиги ҳақидаги чақириқларни ижобийбаҳолади.

erdogan_18042014-300x180

“Қуролни ташлаш кераклиги ҳақидаги чақириқ биз учун жуда муҳимдир. Бу чақириқ можарони ҳал қилишга қаратилган. Бу жуда яхши, бироқ бу жараён сайловолди даврида амалиётда қандай амалга оширилиши масаласи ундан ҳам муҳимроқ”, дейди Эрдўған.

Унинг таъкидлашича, 2014 йилда маҳаллий органлар ва президентлик лавозимларига сайловлар бўлиб ўтган, бироқ бу даврларда ушбу жараён амалий жиҳатдан амалга оширилмаган.

“Бу вазиятда айирмачи террорчилик гуруҳи қуролни ташлаши керак. Агар улар бизнинг хавфсизлик кучларимиз буни биринчи қилади деб ўйлаётган бўлишса, хом ўйлашибди. Хавфсизлик кучлари – бу бир восита. Улар тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш учун қуролдан фойдаланишади. Агар террорчилик ҳаракатлари бўлмаса, унда қурол ҳам ишлатилмайди”, деб айтди Эрдўған.

28 февраль куни ҳозирда Мармар денгизида жойлашган Имрали оролидаги қамоқхонада умрбод қамоқ жазосини ўтаётган КИП етакчиси Абдуллоҳ Ўжалон айирмачиларни баҳорда турк хавфсизлик кучларини қуролсизлантириш ва курд масаласини ҳал қилиш жараёнига кўмак бериш масалалари бўйича навбатдан ташқари конгрессни йиғишга чақирган.

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*

Flag Counter