АҚШнинг Техас штати Харрис округида юз берган ҳодиса натижасида уч ёшли болакай ҳалок бўлди.
Fox News’нинг хабар беришича, болакай қаровсиз қолдирилган пистолетни топиб олиб, юзига қаратиб тепкини босган.
Ҳодиса юз берган вақтда боланинг онаси уйда бўлган. Аёл ўқ овози эшитганидан сўнг фарзандини бош чаноғидан ярадор бўлган ҳолда топган.
Бола жароҳат сабаб шифохонада вафот этган. Полиция ҳозирги вақтда ушбу ҳолат бўйича суриштирув ҳаракатларини олиб бормоқда.