Россияда 3 март куни учун доллар ва евро курси рублга нисбатан 0,95 ва 0,86 рубль миқдорида ўсиши маълум бўлди. Бу ҳақда, Россия марказия банки маълумотларига асосланиб, “Газета.ru” хабар бермоқда.
Натижада, Россияда 3 март куни 1 долларни 62,22 рублга, 1 еврони эса 69,54 рубль эвазига сотиб олиш мумкин бўлади.