O'tkazib yubormang

Раҳматилла Мирзаевни ўлдирганликда гумон қилинаётган шахс қўлга олингани маълум бўлди

Таниқли диктор Раҳматилла Мирзаевни ўлдиришда гумон қилинаётган шахс қўлга олинган. Бу ҳақда ушбу ҳолат бўйича тергов-суриштирув ишларига алоқадор манба Kun.uz’га маълум қилди.

photo_2015-03-02_14-40-11rahmatilla_mirzayev1

Маълум қилишларича, Раҳматилла Мирзаевнинг жонига айнан унинг ўз уйида қасд қилинган. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, қотилликда гумон қилиниб Раҳматилла Мирзаевни фарзандининг дўсти ҳибсга олинган.

Тез орада ушбу ҳолат бўйича ички ишлар идораларидан расмий ахборот берилиши кутилмоқда.

Раҳматилла Мирзаевнинг яқинлари берган маълумотга кўра, таниқли суҳандоннинг дафн маросими 2 март куни, аср намозидан сўнг бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, “Ахборот” информацион дастуридаги бошловчилиги, хусусан, Ўзбекистон Президентининг Янги йил табриги ва бошқа муҳим ҳужжатларни эфирда ўқиши билан танилган Раҳматилла Мирзаев 60 ёшда эди.

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*

Flag Counter