O'tkazib yubormang

Россияда ишсизлар сони 1 миллионга яқинлашди

Россияда ўтган ҳафтада расман рўйхатга олинган ишсизлар сони 2 фоизга ўсиб, 1 миллион кишига яқинлашди. Бу ҳақда Газета.ру Россия меҳнат вазирлигининг ҳафталик бозор тадқиқотларига асосланиб хабар тарқатди.

Unemployed-young-people-007

“2015 йилнинг 18 февралидан 25 февралига қадар бандликка кўмаклашиши идоралари томонидан рўйхатга олинган ишсиз Россия фуқаролари сони 2фоизга ошган ва 979 058 кишини ташкил қилган. 2015 йилнинг 18 февралига қадар бўлган ҳолатда ишсизлар сони 959 445 нафарни ташкил қилганди”, деб аниқлик киритилади вазирлик пресс-релизида.

Манбанинг маълум қилишича, ишсизлар сонини камайиш ҳолати Россиянинг тўртта ҳудудида — Севастополь, Омск вилояти, Қрим ва Ингушетияда қайд қилинган.

Бандликка кўмаклашиш идоралари томонидан олинган рўйхатдаги ишсизлар сонининг ўсиш сурати 81та ҳудудда ва Байконурда кузатилган.

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*

Flag Counter