Бухоро шаҳрида хотинини шифокордан рашк қилган Салоҳиддин Тўхсанов исмли шахс ўша шифокорни отиб ташлади. Бу ҳақда, Бухоро вилояти прокуратураси вакили Абдулла Тўраевга асосланиб, “Ҳуқуқ” газетаси хабар бермоқда.
Хабар беришларича, Тўхсановнинг хотини бу шифокорнинг қўлида даволанган, шифокорнинг ортидан эса “у гипноз қилса, бемор ҳеч нарсани билмай қоларкан”, – деган миш-миш тарқалгани Тўхсановда “демак, дўхтир ўзи даволаган аёлларни хоҳласа, унда” жинсий алоқага ҳам киришиши мумкин, деган ўйни келтириб чиқарган.
Шифокорни қудаси билан бирга чойга таклиф қилган Тўхсанов уларни ўз машинасида олиб кетиб, маълум бир жойга етганда, иккисини ҳам машинадан тушириб, шифокорни ов милтиғидан отиб ташлаган ва жасади устидан бензин қуйиб, ёқиб юборган.
“Суд ноўрин рашк сабаб бир инсоннинг умрига зомин бўлган Салоҳиддин Тўхсановни узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилди”, – дейилади хабарда.