O'tkazib yubormang

Ислом Каримов Самарқанд вилоятидаги сайловчилар билан учрашув ўтказди

2 март куни Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Ислом Каримов Самарқанд вилояти сайловчилари билан учрашди.

Учрашувни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 7-Самарқанд округ сайлов комиссияси раиси Я.Аллаёров очди.

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Ислом Каримов учрашувда нутқ сўзлаб, ўз сайловолди дастурининг асосий йўналишларига эътиборни қаратди.

prezident_islom_karimovning_zbekiston_respublikasi_oliy_mazh

Дастурда мамлакатимиз тараққиётининг энг асосий ўнта йўналиши белгилаб берилган. Жумладан, барча соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотларни изчил давом эттириш, ривожланган давлатлар қаторидан муносиб ўрин эгаллаш, аҳоли фаровонлигини янада ошириш, иқтисодиётни таркибий ўзгартириш ва рақобатбардошлигини ошириш, ишбилармонлик ва тадбиркорлик учун янада кенг йўл очиб бериш, давлатнинг иқтисодиётдаги улушини қайта кўриб чиқиш, экин майдонларини оптималлаштириш ва ерларнинг ҳосилдорлигини ошириш, фермерлик ҳаракатини янги босқичга кўтариш, маҳаллийлаштириш дастурларини кенгайтириш, инвестициявий муҳитни янада яхшилаш ва экспортни кўпайтириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, барча давлатлар билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш каби муҳим йўналишлар қамраб олинган.

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*

Flag Counter