Самарқанд вилояти Пастарғом туманида номаълум шахс бекатда автобус кутиб ўтирган кишига ҳужум қилган ва ўмарган. Бу ҳақида “Постда” газетаси маълум қилди.
Жабрланган 28 ёшли Жамол. А. аввалида нима бўлганини тушунолмай қолган. Нотаниш бир кимса унинг ёнига келиб кутилмаганда уришни бошлаган. Ўғри Жамолнинг чўнтагидан 100 минг сўм ва 100 доллар пулни олиб, воқеа жойидан қочиб кетган.
Тез орада жиноятчи қўлга олинган. Маълум бўлишича, шу туманда яшовчи 33 ёшли Қамариддин Х. мазкур жиноятни содир этган экан. Энди у тегишли жазога тортилади.