O'tkazib yubormang

“Норманд тўртлиги” аъзолари ўртасида телефон мулоқоти ташкил этилди

Россия президенти Владимир Путин “Норманд тўртлиги”га аъзо бошқа давлат раҳбарлари билан телефон орқали мулоқот ўтказди. У Франция президенти Франсуа Олланд, Германия канцлери Ангела Меркель ҳамда Украина президенти Пётр Порошенко билан Украина жануби-шарқидаги муаммоли вазиятни ҳал қилиш борасида гаплашди. Бу ҳақда Украина президентининг расмий сайтида маълум қилинган.

pieramovy-0802

Суҳбат чоғида Германия, Франция ва Украина раҳбарлари Путиндан айирмачилар қўлида асирликда сақланаётган ва очлик эълон қилган украиналик учувчи қиз Надежда Савченконинг озод қилинишида ёрдам беришини сўрашган.

Шунингдек, мулоқот давомида Украинанинг тегишли ҳудудларига ЕХҲТнинг тинчликпарвар кучлари жойлаштирилиши бўйича келишувга эришилган. Келишувга кўра, Счастье, Попасной, Луганск вокзали, Қрим, Авдевка, Волновахе, Гранитном, Луганск, Широкино ва Донецк аэропорти жойлашган ҳудудда ЕХҲТ тинчликпарвар кучлари кузатув учун жойлаштирилади.

Шунингдек, ЕХҲТ ҳар ҳафтада ҳудудлардаги ҳолат бўйича ҳисобот эълон қилиб боради.

“Норманд тўртлиги” бу телефон мулоқоти чоғида Донбасс ҳудудига инсонпарварлик ёрдамлари кўрсатилишида Халқаро Қизил Хоч жамиятининг ўрни борасида ҳам гаплашишган.

Маълумот учун, 6 март куни бу давлатларнинг ташқи ишлар вазирлари иштирокида маслаҳатлашув ташкил этилади.

 

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*

Flag Counter