google-site-verification=Sfc5fgCylBWBT4bCn0bIGXyn069rrYYRjsKrCWp3uPI

Эрдўған Путин ва Обамани танқид қилди

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Россия президенти Владимир Путин ва АҚШ президенти Барака Обамани Қорабоғ можаросини ҳал қилишни истамаётганлари учун танқид қилди. Бу ҳақда “Haberler” нашри хабар берди.

“Мен бир неча бор бу мавзуни кўтарганман. Улар ўзларининг манфаатдор эканликларини айтишмоқда, бироқ ҳали ҳам ҳеч қандай натижа йўқ”, деб айтди Эрдўған.

Эрдўғаннинг таъкидлашича, агар Вашингтон ва Москва буни ростдан ҳам истаганларида, муаммо аллақачон ҳал бўлган бўлар эди.

Шунингдек, Эрдўған Ереван Озарбайжоннинг “босиб олинган ҳудудларини” бўшатмагунича, Туркия Арманистон билан чегарани очмаслигини айтиб ўтди.

erdogant

1994 йилда Россия кўмагида Озарбайжон, Арманистон ва тан олинмаган Тоғли Қорабоғ Республикаси ўт очишни тўхтатиш бўйича уч томонлама келишувни имзолаган эди.

Ҳозирда можарони ҳал қилишда расмий Москва, Вашингтон ва Париждан иборат ЕХҲТнинг Минск гуруҳи иштирок этмоқда. Арманлар зич яшайдиган Тоғли Қорабоғ ҳудуди 1990-йиллар бошида Озарбайжондан мустақил бўлиб ажраб чиқишини эълон қилган. Боку куч билан бу ҳудудни қайтариб олишга уринган, бироқ муваффақиятсизликка учраган.

Маълумот учун, Ереван Туркиядан 1915 йилда Турк султонлиги томонидан арманларнинг геноцид қилинганини тан олишни талаб қилгани 1993 йилда Туркия билан Арманистон ўртасидаги димломатик алоқаларнинг узилишига сабаб бўлган. Иккала давлат ҳам шу ҳолат туфайли ўз чегараларини ёпиб қўйган.

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*

Flag Counter