google-site-verification=Sfc5fgCylBWBT4bCn0bIGXyn069rrYYRjsKrCWp3uPI
O'tkazib yubormang

Ўқитувчи ўзини синфхонада осиб қўйди

2 март куни 31 ёшли калифорниялик ўқитувчи аёл мактаб синфхонасида ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда Los Angeles Times хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, ўқувчилар эрталаб дарсга келганида, у хона шифтига осиғлиқ ва жонсиз ҳолатда бўлган.

Screenshot_12

Ҳодиса Лос-Анжелес шаҳридан 50 км жануби-шарқда жойлашган Плацентия шаҳарчасида юз берган. Ўзини ўлдирган ўқитувчининг исми-шарифи Жиллиан Жейкобсон бўлган. Икки ўқувчи дарсга келганида, синфхона ичкаридан ёпиқлигини кўришгач, бошқа ўқитувчилар чақирилиб, эшик бузилади ва хонада ўз жонига қасд қилган ўқитувчи топилади.

Ҳодиса сабаблари аниқланмаган. Марҳумнинг ҳамкасблари унинг ўта оптимист ва қувноқ бўлганини қайд этишган.

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*

Flag Counter