O'tkazib yubormang

АҚШ оммавий қирғин қуроли билан курашиш борасида Ўзбекистонга ёрдам кўрсатмоқда

АҚШ   давлат департаменти “Экспорт назорати ва чегаралар хавфсизлиги” дастури доирасида Ўзбекистон олий ҳарбий божхона институтининг малака ошириш факультетига 28.3 минг долларга тенг компьютер   жиҳозларини   етказиб берди.

EXBS_donation_023-700x357

Ушбу дастур оммавий қирғин қуроли ва уни етказиб бериш тизимлари, у билан боғлиқ технологиялар ҳамда бошқа қурол турларининг тарқатилишига барҳам беришга қаратилган.

Дастур доирасида Ўзбекистонга тарқатилмаслик ва  экспорт назорати бўйича турли ёрдам кўрсатиб келинмоқда. Лицензиялаш ва ҳуқуқий-меъёрий мавзулар  бўйича техник семинарларнинг  ўтказилиши,  жиҳозлар берилиши, чегара  ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш   идоралари хоидмларининг ўқитилиши шулар жумласидандир. Дастур бўйича етказиб бериладиган жиҳозлар алоқа, текширув ва аниқлаш мосламалари, компьютерлар ва транспорт воситаларидан иборат.

2000 йилнинг апрель ойидан бошлаб амалга ошириб келинаётган EXBS дастури бўйича Ўзбекистон Ҳукуматига жиҳозлар ва ўқитиш шаклида 15 миллион   АҚШ доллари берилган.

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*

Flag Counter