O'tkazib yubormang

Гур қувурининг носозлиги туфайли беш яшар қизалоқ ҳаётдан кўз юмди

Хоразм вилояти Хива туманида яшовчи фуқаро А.Ахмедованинг хонадонида бахтсиз ҳодиса юз берди. Уй бекасининг келини ошхонага кириб, гал плитасини ёқмоқчи бўлганида, у ерда тўпланган газ портлаб кетган.

кухня-гарь-700x357

Натижада, 24 квадрат метр майдондаги қурилиш конструкциялари ва ўй буюмлари ёниб кетган. Оловни ўчириш пайтида ўй бекасининг келини ва 6 ёшли невараси куйиш олиб, касалхонага жойлаштирилган. Шунингдек, воқеа жойида хонадон эгасининг 5 ёшли неварасининг жасади топилган. Газ қувурининг уланган жойлари носоз бўлганлиги учун ёнғин келиб чиққан.

Умуман олганда, ўтган ҳафта давомида републикада 168та ёнғин қайд этилган. Бунинг оқибатида етти киши турли даражада куйган, икки киши вафот этган. Ёнғин ўчириш бўлинмаларининг тезкор ҳаракатлари туфайли 1.8 миллиард сўмлик қурилиш конструкциялари ва 956 миллион сўмлик товар-моддий бойликлар сақлаб қолинган.

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*

Flag Counter