O'tkazib yubormang

Тошкентда “Ласетти”да босқинчилик билан шуғулланган тўда қўлга олинган

Тошкентда ички ишлар Бош бошқармаси томонидан олиб борилган махсус операция давомида босқинчилик билан шуғулланиб келган бир гуруҳ жиноятчилар  ушланган. Барча жиноятлар бирта машинада амалга оширилган.  Аммо, ҳар гал унинг  давлат рақамлари алмаштирилган.

Йил бошидан ички ишлар Бош бошқармасининг навбатчилик қисмига пойтахт ахолиси ва мехмонларидан аризалар келиб тушиб, автотранспорт воситаларидан давлат рақамлари ўғирланаётганлиги билдирилган. Ички ишлар ходимлари томонидан тезкор-қидирув  тадбирларининг олиб борилиши маълум натижаларни берган.

maxresdefault-700x357

Хусусан, Тошкентнинг турли туманларида оқ рангли “Ласетти” машинасида бўлган шахслар ўмариш ва босқинчилик билан шуғулланиб келаётганлиги аниқланган. Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида 2015 йилнинг 26-февраль куни мазкур жиноятларни содир этганликда айбланиб, Тошкентда яшовчи беш нафар фуқаро қўлга олинган.

Жиноятчиларнинг яшаш жойлари бўйича ўтказилган тинтувлар давомида ҳар-хил вақтда пойтахт ҳудудидан турли автомашиналардан ечиб олинган кўплаб давлат рақамлари топилган.

Гумонланувчилар  қамоққа  олинган бўлиб,  бошқа шу каби  жиноятларга уларнинг  алоқадорлиги  масаласи кўриб чиқилмоқда. Тергов тадбирлари давом этмоқда.

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*

Flag Counter