google-site-verification=Sfc5fgCylBWBT4bCn0bIGXyn069rrYYRjsKrCWp3uPI
O'tkazib yubormang

Хитойда 14 нафар армия генерали коррупцияда айбланиб қўлга олинди

Хитойда товламачилик ва ўз мансабини суиистеъмол қилганликда гумон қилинаётган 14 нафар генералга нисбатан тергов ишлари бошланди.

South China Morning Post газетасининг хабар беришича, Хитой Халқ-озодлик армияси 2 март куни коррупция иши бўйича тергов қилинаётган барча шахсларнинг тўлиқ рўйхатини эълон қилди.

Улар орасида Хитой Марказий ҳарбий кенгаши раиси ўринбосари, Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси политбюроси аъзоси генерал-полковник Го Босюннинг ўғли ҳам бор. Яқиндагина лавозими Чжэцзян ҳарбий округининг сиёсий комиссари ўринбосаригача оширилган 45 ёшли Го Чжэнган “қонунни жиддий бузганликда” айбланмоқда.

Фабрика-Форматов3952597

Гонконг газетаси таҳлилчиларининг фикрича, терговга энди Го Босюннинг ўзи ҳам тортилиши мумкин. Унинг собиқ ҳамкасби, Марказий ҳарбий кенгаш раисининг собиқ ўринбосари Сюй Цайхоу ўтган йилнинг март ойида ҳисбга олинган ва коррупцияда айбланиб, трибуналга тушган эди.

Ушбу рўйхатда Марказий ҳарбий кенгаш раҳбариятининг икки нафар собиқ ёрдамчиси Ван Айго ва Чжу Хэпин номлари ҳам бор. Шунингдек, Хубэй ҳарбий округи қўмондони собиқ ўринбосари Лян Вэйцзега умрбод қамоқ жазоси тайинланиши эълон қилинган. У “порахўрлиги, ноқонуний йўл билан бойлик орттиргани, қурол ва ўқ-дорилар ўғирлагани” учун жазоланади.

Қайд этиш жоизки, Хитойда катта миқёсдаги коррупцияга қарши кураш Хитойнинг ҳозирги раҳбари Си Цзиньпиннинг икки йил олдин ҳукумат тепасига келганидан кейин бошланган.

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*

Flag Counter