O'tkazib yubormang

Эрон: Обаманинг ядро дастурини музлатиб қўйиш ҳақидаги таклифи номақбул

Эрон АҚШ президенти Барак Обаманинг мамлакат ядро дастурини камида 10 йилга музлатиб қўйиш таклифини номақбул деб атади. Бу ҳақда Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавад Зариф сўзларига таяниб, «РИА Новости» хабар берди.

1021903188-680x443

Эрон ТИВ раҳбари Обама баёнотини Америка аудиториясига қаратилган реклама кампаниясининг бир қисми сифатида баҳолади.

Жавад Зариф унинг мамлакати «ҳаддан ташқари ва мантиқсиз» талабларни қабул қилмаслиги, бироқ ядровий музокараларни давом эттиришга тайёр эканлигини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, Обама бу шартни АҚШ Эрон томонидан атом қуроли яратилишига тўсқинлик қилувчи бошқа чораларни қўлламаслиги гарови сифатида келтирди. Шу билан бирга, президент конгрессни ядро дастуридан тийилиш бўйича музокаралар бораётган вақтда Эронга қарши қўшимча санкциялар киритмасликка чақирди. Обаманинг фикрича, сенаторларнинг аралашуви барча дипломатик муваффақиятларни йўққа чиқариши мумкин.

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*

Flag Counter