Илгари хабар берганимиздек, 2-март куни Ўзбекистон телевидениесининг таниқли сухандони Рахматилла Мирзаев ўлдирилган эди.
Ўзбекистон ИИВ матбуот-хизмати хабар беришича, 61 ёшли Рахматилла Мирзаевнинг жасади 2-март куни Тошкент вилояти Зангиота тумани “Чиғатой-Оқтепа” маҳалласидаги ўйининг ҳовлисида топилган.
Тошкент вилояти ИИБ томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида қотилликни содир этишда гумонланувчи шахс, яъни Зангиота тумани “Чувалачи” маҳалласида яшовчи 21 ёшли йигит ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган. Олиб борилган тергов тадбирлари давомида жабрланганнинг хонадонида ашёвий далиллар топилган. Гумонланувчи ички ишлар бўлимига олиб келинган. Айни пайтда содир этилган жиноят сабаблари аниқланмоқда.