Тошкент вилояти Ангрен шаҳар ИИБга 40 ёшли эркак мурожаат қилган. Фуқаронинг айтишича, номаълум кимса уни қўрқитиб, Samsung русумли телефонини олиб қўйган ҳамда воқеа жойидан қочиб кетган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида шаҳар ички ишлар бўлими ходимлари томонидан ушбу жиноятни содир этган шахс ушланган ва унинг қилмиши тўлалигича фош этилган. Воқеа юзасидан жиноий иш қўзғатилган.