АҚШнинг Жанубий Кореядаги элчиси Марк Липперт Сеул шаҳрида қуролланган номаълум шахс ҳужумига учради. Бу ҳақда YTN хабар бермоқда.
Хабарда маълум қилинишича, бу ҳужум элчи шаҳар марказидаги ресторанлардан бирига нонушта қилиш учун йўналганида содир бўлган.
Айни вақтда жабрланувчи шифохонага олиб борилган. Корейс сайтларида пайдо бўлган суратларда унинг боши ва қўллари қонга белангани кўриниб туради.
Ҳодиса тафсилотлари ҳали маълум қилинмаган.