google-site-verification=Sfc5fgCylBWBT4bCn0bIGXyn069rrYYRjsKrCWp3uPI
O'tkazib yubormang

АҚШнинг Украинага 300 нафар ҳарбий ташлаганини маълум қилинди

Россия АҚШнинг Украинага 300 харбий ташлаганини маълум қилди. Бу ҳақда Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Александр Лукашевич брифингда гапириб ўтди.

Александр Лукашевичнинг таъкидлашича, шу кунларда Львов вилоятидаги Яворовский полигонига АҚШ қуролли кучларининг 173-ҳарбий десант бригадасидан 300 нафарга қадар ҳарбий хизматчи ташланаётган бўлиб, улар Италия белгиси остида украиналик аскарларни океанортидан келтирилган қуроллардан фойдаланишга ўқитади.

скачанные файлы (4)

РФ расмий вакили Киев ҳукумати ва Украина халқи ушбу ҳаракатларнинг оқибати тўғрисида ўйлаб кўришни таъкидлар экан, фуқаролар урушини қурол кучи билан тўхтатиш мумкин эмаслиги ва буни фақат қарама-қарши томонлар ўртасида сиёсий мулоқот орқали амалга ошириш мумкинлигини айтиб ўтди.

Бундан ташқари, расмий вакил Вашингтонни агар Донбасс аҳолиси бир-бирини америка қуроли билан ҳалок қила бошласа, икки давлат ўртасидаги (Россия ва АҚШ) муносабатларга катта талофат етишидан огоҳлантирди.

“Украинага қурол етказиб берилиши нафақат мамлакатнинг жанубий-шарқидаги вазиятни беқарорлаштиради, балки, Россия Федерацияси хавфсизлигига жиддий хавф туғдиради”, – дея таъкидлади РФ Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Александр Лукашевич.

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*

Flag Counter