Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов онаси Ўгубулат хоним ўзини ёмон ҳис қила бошлагани сабабли, Туркия сафарини муддатидан олдин тўхтатиб, Ашхободга қайтишига тўғри келди. Бу ҳақда туркман телеканалларидахабар қилинди.
Ўгубулат Бердимуҳаммедованинг айни пайтдаги ҳолати ҳақида батафсил маълум қилинмаган.
Туркманистон раҳбари 4 март куни Анқарада Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған билан учрашди.
У ташрифининг иккинчи кунида Истанбулдаги халқаро инвестия форумида иштирок этиши керак эди.