O'tkazib yubormang

Қозоқ сиёсатшунослари Ўзбекистонни Қозоғистон таркибига қўшиб олишни таклиф қилишди

Қозоғистонга нисбатан Ўзбекистон ва Қирғизистондан янграган ҳудудий даъволарга нисбатан қозоғистонлик машҳур сиёсатшунос Данияр Ашимбоев «Vласть» журналига берганинтервьюсида жавоб берди. TengriNews хабарига кўра, сиёсатшунос «Ўзбекистон ва Қирғизистонни мухторият мақомида Қозоғистон таркибига қўшиб олиш масаласини кўриб чиқишни» таклиф қилган.

«Бунда гап хоҳланг аннексия ҳақида, хоҳланг минтақанинг энг кучли ва барқарор буюк давлат қаноти остида Марказий Осиёнинг тинч бирлашуви ҳақида бориши мумкин», – дея қайд этади сиёсатшунос.

Унинг сўзларига кўра, минтақада Қозоғистоннинг етакчилик қилиши тарихий жиҳатдан ҳам тўғри ҳисобланади. «Минтақамизда қозоқ қабилалари (хуннлар, Турк ҳоқонлиги, Мўғул империяси ва унинг авлодлари) етакчилик қилган. Шунингдек, Бухоро хонлигида қипчоқлар сулоласи, Хива хонлигида эса қўнғиротлар ҳукмронлик қилганини ҳам ёдга олиш мумкин. Охир-оқибат, Тошкентнинг ўзи Қозоқ хонлиги пойтахти бўлган», – дея тушунтиради Ашимбаев.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, қозоқ давлатчилиги модели етакчилигида бирлашган давлатни тузиш иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий жиҳатдан катта самара бериши мумкин.

Қозоғистонлик бошқа бир сиёсатшунос – Марат Шибутов эса келажакда Ўрта Осиё республикалари чегаралари қайта кўриб чиқилиши эҳтимолини инкор этмайди. «Марказий Осиё минтақасидаги чегараларнинг аксарияти табиий эмас. Келажакда барибир бир кун келиб вазият чегараларни қайта кўриб чиқишни тақозо қилади. Бунга тайёр туриш керак», – дейди Шибутов.

«Чегара анклавларсиз бўлиши керак. Ҳозирда мавжуд баҳсли вазиятлар эса вақти келиб албатта ҳал этилади. Бу Қозоғистонга ҳам тааллуқли бўлиши мумкин. Югославия тажбираси шуни кўрсатмоқдаки, ҳар вақт ҳар нарсани бўлиб олиш мумкин. Агар маълум бир даражада истак бўлса», – дея қўшимча қилди Шибутов Total.kz интернет-нашрига берган интервьюсида.

ca_14072013

Шундан келиб чиқиб, Шибутов Қозоғистон ҳукуматини ҳарбий соҳани имкон қадар кўпроқ молиялаштиришга чақирди. Сиёсатшуноснинг маълумоларига кўра, ҳозирги кунда Қозоғистон армияси учун тахминан икки миллиард доллар маблағ сарфланмоқда ва ҳарбийлар сони 49 минг нафарни ташкил этади, худди шу вақтда Ўзбекистонда эса ҳарбий соҳа учун тахминан уч миллиард доллар ажратилмоқда ва армияда 67 минг ҳарбий бор.

TengriNews’нинг эслатишича, Қозоғистонга нисбатан ҳудудий даъволар эълон қилишни ўзбекистонлик академик Рустамжон Абдуллаев, шунингдек, Қирғизистоннинг Талас вилояти аҳолиситаклиф қилганди. Қайд этиш жоиз, мақоласи 12news.uz (ҳозирги вақтда ўчириб ташланган мақола Google кэшида сақланиб қолган; мақолани “Фундаментал иқтисодиёт” журнали сайтида ҳам ўқиш мумкин) интернет-нашрида чоп этилган ўзбекистонлик академикнинг мақоласида, Қозоғистондан ташқари, Туркманистон, Тожикистон, Қирғизистон, Арманистон, Украина ва ҳатто Россия Федерациясига нисбатан ҳам ҳудудий даъволар эълон қилиниб, тарихий Олтин Ўрда давлатини тиклаш таклифи ўртага ташланган эди.

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*

Flag Counter