Сурия шимолидаги Алеппо шаҳрида 196 нафар исёнчи тинч ҳаётга қайтиш мақсадида ўз ихтиёри билан таслим бўлган ҳамда қуролларини топширган. Бу ҳақда “Аль-Алям” телеканалидахабар қилинди.
Хабарда айтилишича, Миллий сулҳ комиссияси аъзоси Али Хожи Кальбун таслим бўлиб, асирликка тушганларнинг барчаси 6 март куни озод қилиниши ҳақида маълум қилган.
Унинг қайд этишича, Сурия ҳудудида исёнлар бошланганидан буён бу саккизинчи марта жангарилар гуруҳининг ўз ихтиёри билан таслим бўлишга қарор қилиши ҳисобланади.
Лекин, Алеппо шаҳрининг бир қисми жангари гуруҳлар назорати остида қолмоқда.