Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Тожикистон президенти Эмомали Раҳмонга, у раҳбарлик қилаётган партия Тожикистон парламентига сайловларда ғолиб чиққани билан табрик телеграммасини йўллади. Бу ҳақда Тожикистоннинг АҚШдаги элчихонаси хабар бермоқда.
“Тожикистон Мажлиси Олига ўтказилган сайловларда сиз раҳбарлик қилаётган Тожикистон Халқ-демократик партиясининг ғалаба қозонгани муносабати билан йўллаётган самимий қутловимни қабул қилгайсиз”, – дейилади Ўзбекистон Президентининг телеграммасида.
“Ушбу имкониятдан фойдаланиб, сизга, Эмомали Шарипович, мустаҳкам соғлиқ ва фаолиятингизга муваффақиятлар, дўст Тожикистон халқига эса тинчлик ва фаровонлик тилайман”, – дея қўшимча қилинган Ислом Каримовнинг қутловномасида.
Эслатиб ўтамиз, Тожикистон парламенти қуйи палатасига сайловлар 1 март, якшанба куни бўлиб ўтди.