O'tkazib yubormang

Собиқ бош чегарачи порахўрлик учун 11 йилга қамалди

Қозоғистон Чегара хизмати собиқ директори Нурлан Жуламанов катта миқдорда пора олганликда айбланиб, қаттиқ тартибдаги колонияда 11 йил озодликдан маҳрум қилинишга ҳукм қилинди. Бу ҳақда “Новости-Казахстан” ахборот агентлиги хабар берди.

pic_22ad0bddad5a8e177539c87db1821f31

“Айбланувчи унга тегишли барча шахсий мулкни мусодара қилиш, давлат хизматида масъулиятли раҳбарлик лавозимларини эгаллаш ҳуқуқидан умрбод маҳрум қилинган ҳолда 11 йил озодликдан маҳрум этилсин”, дея Жуламановга ҳукм чиқарди судья Эрбўл Ахмеджонов.

Бундан ташқари, суд қарори билан Жуламанов генерал-лейтенант ҳарбий унвонидан ва иккинчи даражали “Данк” орденидан (Қозоғистоннинг “Шуҳрат” медали) маҳрум этилди.

Тергов маълумотларига кўра, Жуламанов ўзи томонидан тузилган уюшган гуруҳ бошчилигида 2013 йилнинг ёзидан 2014 йилнинг октябригача бўлган вақтда 1,4 млн доллар миқдорида пора олган. Чегара хизматининг собиқ раҳбари судда ўз айбини тан олмади ва унга қарши жиноий иш уюштирилгани ва бу сиёсий буюртма эканлигини маълум қилди.

Жуламанов 2014 йилнинг 27 октябрида ҳибсга олинган. У Чегара хизматига 2013 йилдан бошчилик қилган. Бунгача Жуламанов Қозоғистон Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғининг ўринбосари ҳамда Мудофаа вазири ўринбосари лавозимларида ишлаган.

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*

Flag Counter