google-site-verification=Sfc5fgCylBWBT4bCn0bIGXyn069rrYYRjsKrCWp3uPI
O'tkazib yubormang

Тошкентда Хотин-қизлар халқаро кунига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди

“Туркистон” саройида 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди. Бу ҳақда 6 март, жума куни ЎзА хабар берди.

Унда сенаторлар, депутатлар, ижтимоий-иқтисодий, илм-фан, маданий-маърифий соҳаларда меҳнат қилаётган фидойи аёллар, хотин-қизлар қўмиталари фаоллари, диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилар, турли вазирлик ва идоралар, жамоат ташкилотлари вакиллари, Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндорлари иштирок этди.

vatandek_mu_addas_ba_ordek_g_zal_06_03_2015

Тантанали йиғилишни Тошкент шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмонов очди. Президент Ислом Каримовнинг Ўзбекистон хотин-қизларига байрам табригини Президентнинг Давлат маслаҳатчиси Хайриддин Султонов ўқиб эшиттирди.

Президентнинг 2015 йил 3 мартдаги қарори билан Зулфия номидаги Давлат мукофотининг 2015 йилги соҳибалари эълон қилинди. Тадбирда мазкур мукофотлар тантанали тарзда топширилди.

Кечада санъат усталари ва ижрочи ёшлар иштирокида концерт намойиш этилди.

Йиғилишда Олий Мажлис Сенати раиси Ниғматилла Йўлдошев, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери Нуриддин Исмоилов, Ўзбекистон бош вазири Шавкат Мирзиёев иштирок этди.

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*

Flag Counter