Ўтган йилда Тошкентда юз берган ёнғинларга оловдан эхтиётсиз фойдаланиш сабаб бўлган. Шу тариқа, 2014 йилда 804та, 2013 йилда 799та ёнғин келиб чиққан. Бу ҳақида Тошкент шаҳар ёнғин хавфсизлиги Бош бошқармасидаги манбамиз маълум қилди.
Шунингдек, носоз электр жиҳозлари (2014 йилда 327 та, 2013 йилда 326та) ва носоз печкалар (2014 йилда 128та, 2013 йилда 117та) туфайли келиб чиққан ёнғинлар бу борадаги статистикада етакчилик қилмоқда.