O'tkazib yubormang

Тошкент ҳайдовчилари 9 май куни уруш ва меҳнат фронти фахрийларини табриклашади

Ўзбекистонда энг оммабоп ва кўп сонли аъзоларига эга Facebookдаги  «Водители Ташкента» (“Тошкент ҳайдовчилари”) гуруҳи томонидан 9 май куни фашизм устидан қозонилган Ғалабанинг 70 йиллиги муносабати билан уруш ва меҳнат фронти фахрийлари учун ижтимоий-хайрия акцияси ўтказилади.

9мая-700x357

Автоҳаваскорлар Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида истиқомат қилаётган фахрийлар холидан хабар олишади. Ҳозирда гуруҳ маъмурияти акцияда иштирок этадиганлар рўйхатини тузиш, Хотира ва Қадрлаш куни фахрийларга етказиб бериладиган озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилиш учун маблағ йиғиш билан шуғулланмоқда.

Айтиб ўтиш жоизки, мазкур акция Тошкентнинг автоҳаваскорлари томонидан биринчи маротаба ўтказилиб келинаётгани йўқ. Унда иштирок этиш учун www.facebook.com /groups/voditeli /сайтига кириб, “Водители Ташкента” гурухига хабар қолдириш лозим.

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*

Flag Counter