O'tkazib yubormang

Халқ таълими вазирлиги пойтахтдаги 72-сонли мактабнинг тақдирига нуқта қўйди

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан Тошкентдаги 72-сонли мактабни ёпиш тўғрисидаги қарор қабул қилинди. Бу маълумотни вазирликнинг матбуот-хизматид а ҳам тасдиқлашди. ХТВ матбуот котиби Бахриддин Шайвалиевнинг изоҳ беришича, ўқув йили якунланиши билан мактаб ўз фаолиятини тўхтатади. Айни пайтда мактаб ўқувчиларини 73, 91 ва 160-сонли мактабларга ўтказиш бўйича чора тадбирлар дастури ишлаб чиқилмоқда. Шунингдек таъкидлаб ўтилдики, Яккасарой тумани ҳокимияти томонидан мактаб ҳолатини ўрганиш бўйича ишлаб олиб борилган.

шокла-закрытая-700x357

Мактабнинг тарқатиб юборилишининг сабаби сифатида унинг тўлмаслиги кўрсатилган. Мактаб қуввати 1176 та ўқувчига мўлжалланган бўлиб, айни пайтда 351та ўқувчи таҳсил олмоқда. Маҳаллий ҳокимлик вакилларининг сўзларига кўра, 72-сонли мактаб учун маҳаллий бюджетдан катта миқдордаги маблағлар ажратилмоқда. Бошқа мактабларда эса тўлмаган мактабнинг ўқувчиларини қўшимча қабул қилиш имкониятлари мавжуд.

Мазкур вазиятни ўрганиб чиқиш натижалари бўйича жойлашуви ва болаларнинг йўл хавфсизлиги нуқтаи назаридан юқорида кўрсатилган учта мактаб тавсия этилган.

Вазирлик вакили бирор-бир ўқувчи эътибордан четда қолмаслиги ва бошқа мактабларга жойлаштирилишини алоҳида таъкидлаб ўтди. Шунингдек, 72-сонли мактаб ўқитувчилари ва ходимларининг барчаси ўз мутахассисликлар и бўйича ишга жойлаштирилади. Мактабнинг “кўчиши” устидан назорат Тошкент шаҳар халқ таълими Бош бошқармаси томонидан амалга оширилади.

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*

Flag Counter