Яккасарой тумани СВОЖЖДЛҚК департаменти ходимлари томонидан солиқ ва валютага оид жиноятлар, коррупция, хуфиёна иқтисодиётга қарши курашиш мақсадида тезкор тадбирлар ўтказилди, деб ёзади Kun.uz нашри “Ҳуқуқ” газетасига иқтибос келтирган ҳолда. Бунинг натижасида Тошкентдаги кафеларнинг бирида валюта олди-сотдиси билан шуғулланувчи фуқаро Динара Илясова(исм-фамилиялар ўзгартирилган)га 14.200 АҚШ долларини 41 млн 900 минг сўмга сотаётган вақтда СВОЖЖДЛҚК департаменти ходимлари томонидан қўлга олинди.
Шунингдек, тадбирлар натижасида фуқаролар Акбар Ғиёсов, Расул Саломов ва Абдулла Раимовнинг ноқонуний фаолиятига чек қўйилди.