O'tkazib yubormang

Пора олган архитектор фош қилинди

Ширин шаҳар бош архитектори Нозим Алибеков (исм фамилиялар ўзгартирилган) ҳамда мутахассис вазифасида фаолият кўрасатган Аниса Ганиева жиноий тил бириктириб, пора олиш ва тамагирлик жиноятини содир этган, деб ёзадиKun.uz нашри “Ҳуқуқ” газетасига иқтибос келтирган ҳолда. Улар фуқаро С.Дилмуродовдан укасига аҳолига маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари қуриш учун 3200 квадрат метр ер майдони ажратиш ва бу ҳақда ҳоким қарорини чиқартириб бериш эвазига 200 минг сўм пул талаб қилиб, тадбиркр С.Шерматовдан пора тариқасида олган.

скачанные файлы

Бундан ташқари, улар Л.Самановдан “Автошоҳбекат” ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси қўриш учун 0,8 гектар ер майдони ажратиб бериш эвазига 1000 АҚШ доллари талаб қилади.

Мансаб ваколатини суиистеъмол қилган Н.Алибеков ҳамда унинг жиноий шериги А.Ганиевага суд томонидан тегишли жазо тайинланди.

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*

Flag Counter