O'tkazib yubormang

Россияга қарши санкциялар кенгайтирилди

Швейцария Европа Иттифоқи «қора рўйхати»даги 28 нафар шахс учун ўз ҳудудини ёпиб қўйиб, Россияга қарши санкцияларни кенгайтирди, дея хабар бермоқда ТАСС Швейцария ҳукумати сайтига таяниб.

3968238-680x436

Федерал кенгаш томонидан қабул қилинган қарорга кўра, 2014 йил 27 августдаги ЕИ санкцияларига қўшимча равишда, Швейцария ўтган йилнинг декабрида ЕИ қарор қилган, Қрим ва Севастополга нисбатан савдо чекловларини жорий этди.

Шунингдек, Федерал кенгаш ЕИ «қора рўйхати»даги 28 нафар жисмоний ва юридик шахсларга қарши чекловлар киритди, хусусан, швейцариялик тадбиркорларга улар билан бизнес алоқалари ўрнатишни тақиқлади.

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*

Flag Counter