O'tkazib yubormang

Саудия Арабистони энг кўп қурол сотиб олувчи мамлакат

Дунёда ҳарбий мақсадларда кетказиладиган сарф-харажатларни билиш мақсадида ўтказилган тадқиқотга кўра, Саудия Арабистони бу мақсадлар учун энг кўп маблағ ишлатиши маълум бўлди. Бу давлат бу борадаги аввал етакчи бўлган Ҳиндистонни ортда қолдирди.

imgpreview

АҚШнинг IHS компанияси ўтказган ушбу тадқиқотдаги маълумотларга кўра, бу борада 2013 йилда 5-ўринни эгаллаган Хитой эндиликда 3-ўринни эгалламоқда.

Ҳужжатда дунёда ҳарбий сарф-харажатларнинг умумий ҳисобда 13 фоизга ошгани айтилган. Тадқиқот муаллифларининг фикрича, бу ҳолат ривожланаётган давлатлар томонидан ҳарбий авиация сотиб олиниши ҳамда Яқин Шарқ ва Осиё Тинч океани минтақасидаги беқарорликлар ҳисобига юз берган.

Ҳужжатга кўра, АҚШ дунёда қурол-аслаҳа экспорт қилувчи етакчи давлатлигича қолган. Ундан кейинги ўринни Россия эгалламоқда.

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*

Flag Counter