Боғот туман ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан қўлбола усулда тайёрланган мосламалардан фойдаланиб келаётган шахсларни аниқлаш юзасидан ўтказилган тадбирда тумандаги “Маданият” қишлоғида яшовчи Эркинбой Қурбантурдиев яширин цех ташкил қилиб, қўлбола усулда пахтадан чигитни ажратиб, ёғ ва кунжара ишлаб чиқариш билан шуғулланиб келаётганлиги аниқланди, деб ёзади Kun.uzнашри “Ҳуқуқ” газетасига иқтибос келтирган ҳолда.
Цехдан 173 литр истеъмолга яроқсиз ёғ, 1144 кг кунжара ва мойжувоз топилиб, ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштирилди.
Тергов-суриштирув жараёнида Э.Қурбантурдиев бу маҳсулотларни Боғот пахта тозалаш ОАЖнинг “Амударё” уруғлик чигит ивитиш шохобчаси мудири Сотимбой Мадримовдан 1 млн 900 минг сўмга сотиб олгани маълум бўлди.
Суд томонидан сохта тадбиркор Э.Қурбантурдиев ҳамда ўзганинг ихтиёрида бўлган 6 млн 910 минг сўмлик 3627 кг уруғлик чигитни ўзлаштириб йўли билан талон-тарож қилган с.Мадримов Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноий жавобгарликки тортилди.