ИШИД террорчилик ташкилоти жангарилари Ироқ шимолида жойлашган икки минг йиллик Хатра шаҳри харобаларини вайрон қилди, деб хабар бермоқда «Эхо Москви».
Ироқ Туризм ва қадимийлик вазирлиги вакилининг сўзларига кўра, бу ҳақда вазирликнинг жангарилар томонидан эгалланган Мосул шаҳридаги ходимлари маълум қилган.
Аввалроқ, жангарилар Оссуриянинг қадимий Нимруд шаҳри харобаларини вайрон қилгани маълум қилинган эди.