google-site-verification=Sfc5fgCylBWBT4bCn0bIGXyn069rrYYRjsKrCWp3uPI
O'tkazib yubormang

Жиззахда фирибгарлар қўлга олинди

Жиззах вилояти Фориш туманида яшовчи аёл хонадонига икки нафар ноташин аёл кириб келган. Улар уй бекасини чалғитиб, йирик миқдордаги пул маблағлари ва тилла тақинчоқларини олиб қўйишган.

7cf0766a54ef234d0341f-700x357

Алданганлигини пайқаб қолган аёл ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига мурожаат қилган. Воқеа жойига етиб келган ички ишлар идораси ходимлари жиноят жойини кўздан кечириб, қўшнилар билан суҳбат қилишган. Жиноятчиларнинг тахминий кўриниши тузилиб, зудлик билан тезкор-қидирув тадбирлари олиб борилган. Натижада жиноятчилар қўлга олинган ҳамда уларнинг қилмишлари тўлиқ фош этилган.

Ўзбекистон ИИВ матбуот-хизматида мавжуд маълумотларга кўра, Жиззах вилоятида 1996 йилда туғилган ҳамда унинг ҳамтовоғи бўлган Самарқанд вилояти Иштихон туманида 1981 йилда туғилган фуқаролар мазкур жиноятни содир этишган. Фирибгарлик ҳолати юзасидан жиноий иш қўзғатилиб, қўлга олинганларнинг бошқа шу каби жиноятларга даҳлдорлик масаласи кўриб чиқилмоқда.

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*

Flag Counter