O'tkazib yubormang

Ленинград вилоятида яшовчи аёл 5 минг рубль эвазига ўзбекка турмушга чиққан

Волхва шаҳар прокурори Ленинград вилоятида яшовчи 55 ёшли аёл ва Ўзбекистоннинг 30 ёшли фуқароси ўртасида тузилган сохта никоҳни бекор қилиш тўғрисида тақдимнома киритган. Бу ҳақида «Росбалт» хабар берди.

8888-700x357

Бу аёл 2014 йилнинг сентябрь ойида иқтисодий қийинчиликлари туфайли пул мукофоти эвазига мигрант билан никох қуришга рози бўлган.

Тергов материалларига кўра, аёл пулларни олгач, ўзининг турмуш ўртоғини илк бор ЗАГСда кўрган. Бунинг сабаби сифатида аёл марҳум эрини дафн қилиш учун пулга муҳтож бўлганлигини  кўрсатган. “Келин – куёв”лар оила қуриш ва бирга яшаш режасини тузишмаган.

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*

Flag Counter