Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳу Эроннинг ядровий дастури ҳолатидан хавотирланмоқда, деб хабар берди CBS телеканали.
“Мен тоталитар давлатлардаги кузатувларнинг ишончлилигига шубҳа билан қарайман. Бу Шимолий Кореяда ҳам иш бермаганди, Эронда ҳам иш бермаяпти. Улар кузатувчиларни алдашган”, деб айтди Исроил бош вазири “Миллат билан юзма-юз” дастурида берган интервьюсида.
Нетаньяҳунинг фикрича, музокараларга қарамасдан, “Эрон “Ернинг исталган нуқтасига, шу жумладан АҚШгача ҳам етиб бора оладиган қитъалараро баллистик ракеталарни ишлаб чиқишни давом эттирмоқда”.
“АҚШ ва Исроил битта мақсадни кўзламоқда, яъни Эроннинг атом қуролига эга бўлишининг олдини олмоқчи, бироқ буни қандай амалга ошириш борасида фикрлари тўғри келмаяпти”, деб таъкидлаб ўтди Исроил етакчиси.
Аввалроқ Нетаньяху АҚШ Конгресси олдида сўзлаган нутқи давомида Эронни бутун дунё учун хавфли деб атаган эди.