O'tkazib yubormang

Россия, Беларусь ва Қозоғистон раҳбарлари Остонада учрашади

Қозоғистон президенти Нурсултан Назарбоев, Россия президенти Владимир Путин ва Беларусь давлати президенти Александр Лукашенко жорий йилнинг 13 март куни Остона шаҳрида уч томонлама учрашув ўтказади. Бу ҳақда Қозоғистон Президенти матбуот хизматига таяниб Tengrinews.kz нашри хабар тарқатди.

photo_151741

“13 март куни мамлакат пойтахтида Россия, Беларусь ва Қозоғистон президентлари иштирокида уч томонлама учрашув бўлиб ўтади. Давлат раҳбарлари учрашув чоғида уч мамлакат ўртасидаги савдо-сотиқ алоқаларини яхшилаш, иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштириш каби бир қатор масалаларни муҳокама қилишлари кутилмоқда. Шунингдек жаҳон иқтисодиётидаги бугунги аҳвол ва Украинадаги вазият юзасидан ҳам фикрлар алмашилади”, дейилади расмий хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йилнинг февралида Қозоғистоннинг Беларусдаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ергали Булегенов ва Беларусь ташқи ишлар вазири Владимир Макей учрашиб уччала давлат раҳбарлари иштирокида уч томонлама учрашув ташкил қилиш бўйича суҳбат олиб боришганди.

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*

Flag Counter