O'tkazib yubormang

Транспортда жой талашишдан жанжал келиб чиқди

Спиртли ичимлик таъсирида бўлган фуқаро Салим Жўраев “Талимаржон-Қарши” йўналишида ҳаракатланувчи “Дамас”га ўз қишлоқдоши Бибисаида Ваҳобова билан жой талашиш оқибатида урушиб қолади, деб ёзади Kun.uz нашри “Ҳуқуқ” газетасига иқтибос келтирган ҳолда.

images

Алкоголь таъсирида бўлган С.Жўраев дастлаб Б.Ваҳобовани ахлоқсизлик ва дилозорликка доир бор сўзлар билан ҳақоратлайди. Сўнгра унга ташланиб, уриб, оёқлари билан тепиб жароҳатлайди. Натижада Бибисаида тан жароҳати олиб, шифохонада даволанишга мажбур бўлди.

Қонунбузар бегуноҳ бир инсонга етказган моддий зарари учун 300 минг сўм жарима тўлади.

Жиноят ишлари бўйича Нишон туман суди ушбу ишни кўриб чиқиб, унга нисбатан ойлик иш ҳақиннинг 15 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қоган ҳолда, 1 йил муддатга ахлоқ тузатиш жазоси тайинлади.

 

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*

Flag Counter