Филиппин армияси томонидан “Бангсаморо озодлиги учун курашувчи ислом жангчилари” радикал гуруҳининг 56 нафар жангариси йўқ қилинди. Бу жангарилардан бири АҚШдаги террорчилик ҳаракатларида гумон қилинган шахслардан бири бўлиши мумкин, деб хабар берди “Agence France-Presse” ахборот агентлиги.
“Ўлдирилган жангарилардан бири хориж фуқароси бўлган”, деб айтди юқори лавозимдаги ҳарбийлардан бири.
Бу операция давомида 4 нафар ҳарбий ҳалок бўлди ва яна 21 нафари яраланди.