O'tkazib yubormang

21 аёлни зўрлаган киракаш 525 йилга қамалди

Йоханнесбург олий суди ЖАРнинг 40 ёшли фуқароси Лоуренс Мабундани қатор жиноятларда айблаб, 525 йиллик қамоқ жазосига маҳкум қилди, деб хабар бермоқда «Корреспондент.net».

1592052

Такси ҳайдовчиси бўлиб ишлаган Мабунда 21 та зўрлаш, 13 та талончилик ва битта одам ўлдириша уринишда айбдор деб топилган.

У аёлларга бепул такси хизматини таклиф қилган, аслида эса далага олиб чиқиб, пичоқ ўқталиб қўрқитган ва зўрлаган. Ўз жиноятларини 2009 йил августида бошлаган Мабунда 2013 йилда қўлга олинган.

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*

Flag Counter