9-май куни Умумхалқ байрам – Хотира ва қадрлаш кунининг ўтказилиши, шунингдек, 1941-1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган Ғалабанинг 70-йилллиги муносабати билан Икккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига пул мукофотлари берилади.
Бугун давлатимиз раҳбари томонидан 1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчиларини рағбатлантиришга қаратилган фармон имзоланди. Унга мувофиқ, уруш қатнашчилари ва ногиронларига 700 минг сўм миқдоридаги бир маротабалик пул мукофоти берилади. Фармоннинг бажарилиши билан боғлиқ харажатлар республика бюджети ҳисобидан амалга оширилади.