Шимолий Каролина штатида Amtrak темирйўл компаниясига қарашли йўловчи поезди юк машинаси билан тўқнашиб кетди. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.
Поезд Шарлотт — Нью-Йорк йўналиши бўйича йўлга чиққан эди. Маълум бўлишича, битта вагон релсдан чиқиб кетган.
Аммо полиция вакиллари минимум даражада 3 та вагон релсдан чиқиб кетганини маълум қилишмоқда. Айни вақтда ҳодисада қанча одам жабрлангани номаълум. Юк машинаси ҳайдовчисининг аҳволи ҳам номаълум.
Idrok.uz