O'tkazib yubormang

14-15 март кунлари Ўзбекистонда умумхалқ ҳашари ўтказилади

14-15 март кунлари бутун Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб умумхалқ ҳашари бўлиб ўтади. Бу ҳақдаги вазирлар Маҳкамасининг буйруғи 7 март куни чиқарилган.

Бу ҳашар март ва апрель ойлари давомида ўтказиладиган ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари доирасида ташкил этилади.

Фабрика-Форматовgn9o3b13636299631486_b

Буйруққа кўра, ҳашар давомида маҳаллаларда аҳоли турар жойлари, дўконлар, кўп қаватли уйлар ва ҳовлилар, маҳаллалар марказлари, хиёбонлар, кўчалар, йўлаклар, ариқлар ва болалар майдончаларида тозалаш ҳамда ободонлаштириш ишлари ўтказилиши белгилаб қўйилган.

Бу кунларда барча маҳаллалар ва аҳоли турар жойларида истиқомат қилувчилар мевали ва манзарали дарахтлар ҳамда гул кўчатларини ўтқазишиб, яшил ҳудудлар ташкил қилишади.

Шунингдек, бу кунларда боқувчисини йўқотган ҳамда кам таъминланган оилаларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш кўзда тутилган.

Ҳашарчилар барча техник воситалар билан таъминланишади.

Ҳашар доирасида иштирокчилар хайрия мақсадида кўнгилли равишда муҳтожларга ёрдам тариқасида ўзларининг бир кунлик иш ҳақи миқдоридаги маблағни “Маҳалла” хайрия жамғармасига ўтказиб беришлари мумкин.

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*

Flag Counter