Малайзияда автобус иштирокида катта йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Бу ҳақда AsiaOne хабар бермоқда.
Хабарда айтилишича, бу ҳодиса 44 кишининг турли даражадаги жароҳатлар олишига сабаб бўлган.
Аниқлик киритилишича, Наян Лепас иқтисодий ҳудудида ҳаракатланаётган автобус йўлни кесиб ўтган кўприкнинг остки қисмига урилган ва томидан айрилиб, ағанаб тушган. Автобус ичидагиларнинг барчаси ташқарига чиқишга муваффақ бўлишган. Айни пайтда улар шифохонага ётқизилган.